» » Янгиободда Ҳоким ёрдамчиси фаолиятини хайрли иш билан бошлади

Янгиободда Ҳоким ёрдамчиси фаолиятини хайрли иш билан бошлади

16 ноябрь 2021 г 1 350 Комментарии: 0

Янгиобод туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида тайинланган ҳоким ёрдамчилари фаолиятини бошлади.

Тумандаги “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинига масъул бўлган ҳоким ёрдамчиси Азизбек Нишонов, тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Акмал Кенжаев, МФЙ раиси Иброҳим Бобоев аҳолининг яшаш шароити, куз-қиш мавсумига оилаларнинг тайёргарлиги ва бу борадаги муаммоларни ўрганиш, ҳал этиш мақсадида хонадонма-хонадон юриб ўрганишлар ўтказди.

Ушбу жараён давомида Эргаш Тангирқулов ва унинг қизи Зилола, келинларининг соғлигида муаммоси борлиги аниқланди. Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси ва туман тиббиёт бирлашмаси кўмаги билан беморлар Жиззах вилояти кўп тармоқли марказий шифохонасига даволанишга юборилди.

– Анча вақтдан буён оиламиздагиларнинг саломатлигида муаммо бор эди, – дейди Зилола Тангирқулова. – Вилоят марказига бориб даволаниш учун эса имкониятимиз йўқ. “Ҳоким ёрдамчиси” штати ташкил этилгани жуда яхши бўлибди. Шу пайтгача уйимизга ҳеч ким келиб “Ҳолинг қандай?” деб сўрамаганди. Мана ҳоким ёрдамчиси тиббиёт ходимлари билан биргаликда хонадонимизга келиб, даволаниш учун бепул йўлланма ҳам олиб берди.

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Азизбек Нишонов бошчилигида кенг жамоатчилик билан биргаликда дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” акциясида маҳалладаги йўл четлари, мактаб ва ташкилотлар ҳудудларида, аҳоли турар жойларида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!