» » Ҳамма фикрларингиз ҳам ўринли эмас

Ҳамма фикрларингиз ҳам ўринли эмас

16 апрель 2020 г 1 218 Комментарии: 0

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Зомин тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси номидан мурожаат тарқалди. Унда билдирилишича, Зомин туманида профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари огоҳлантирилмасдан ишдан бўшатилган.

Бундан ташқари улар 14 март куни ишдан бўшатилгани ҳолда бу тўғрида 20 март куни хабар топишгани билдирилган. Шунингдек, мурожаат муаллифи ишсизлик нафақаси ажратилишида кўмак сўраган.

Маълумот ўрнида айтиш керак, 2020 йил 18 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосида 2020 йил 14 март куни республика Ички ишлар вазирининг ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозими тугатилишига оид буйруғи эълон қилинди.

Шу асосда 2019 йилнинг 29 февралидан 1 мартига қадар Жиззах вилоятидаги профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари уларнинг иш ўринлари қисқараётгани тўғрисида ёзма огоҳлантирилган ва 14 март куни ишдан бўшаш тўғрисида аризалар олинган. Яъни, иш берувчига боғлиқ бўлмаган ҳолда профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларини ишдан бўшашлари тўғрисида қонунда белгиланганидек 2 ой олдин огоҳлантиришнинг иложи бўлмади.

Шу боис, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси вазифасида фаолият кўрсатган барча фуқароларга Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан компенсация тарзида 2 ойлик иш ҳақи тўлаб берилмоқда. Шунингдек, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан сўнг маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтганларга маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан 3-ой учун ҳам ўртача иш ҳақи тўлаб берилади.

Хуллас, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси вазифасида ишлаган фуқаро билдирган фикрларнинг барчаси ўринли эмас. Ишсизлик нафақаси ажратилиши бўйича тегишли давлат органларига мурожаат этишни тавсия қиламиз. 

Жиззах вилояти ИИБ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!