Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда янги ташкил этилган вазирликнинг раҳбарияти тайинланди
19 февраль 2020 г 2 994 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилган.
Ҳужжатда белгиланишича, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосари – вазирга ҳамда вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари биринчи ўринбосарлари – вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқларига тенглаштирилади.
Бугун Жиззах вилоятида янги тузилган вазирликни ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ўз лавозимларига тайинланди.
Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.
Янги вазирликни ҳудуддаги раҳбарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбаев барчага таништирди.
Хусусан, Вилоят ҳокими ўринбосари оила ишлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик бўйича бошқарма бошлиғи этиб, Мухторова Назира Абдусаттаровна,
Бошқарма бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари этиб, Ҳамраева Гулнора Камаловна,
Бошқарма бошлиғининг Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари этиб, Авазов Жўрабек Файзуллаевич
ҳамда Бошқарма бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари этиб, Нушаров Норқул Бозорбоевич тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!