Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакор туманининг “Олтинкўл” маҳалласида 448 та уй қурилмоқда
19 август 2019 г 2 149 Комментарии: 0
2019 йил 3 январда мамлакатимиз Президентининг “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Ана шу ҳуқуқий ҳужжат асосида вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари марказларида “Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси амалга оширилмоқда. Яъни, мавжуд турар жойлар, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари замон талабларига мосланиб, янгилари бунёд этилаяпти. Ушбу эзгу тадирларда ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
“Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси доирасида Пахтакор туманида бузилган барак типидаги уйларда яшовчилар учун туманнинг “Олтинкўл” маҳалласида 448 та уй барпо қилинаётир. Ушбу саховатга эш тадбирга туман ички ишлар бўлими жамоаси ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Яъни, туман ички ишлар бўлими ҳомийлигида ҳудудда икки оилага турар жой қуриб берилди.
Ушбу уйлар калитларини эгаларига топшириш маросими ўзига хос байрам тадбирига айланиб кетди. Табиийки, уйни қабул қилиб олганларнинг қувончи чексиз.
Худди шундай турар жойлардан яна бири Пахтакор тумани ички ишлар бўлими томонидан Олтинкўл маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Беҳзод Мамадалиевга топширилди. Ички ишлар ходимлари эзгуликка эш бу каби тадбирларни давом эттирадилар.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилнинг июль ойида айни шу “Олтинкўл” маҳалласида яшовчи 60 ёшли Зита Анга вилоятдаги ички ишлар органлари ходимлари ҳомийлигида қуриб битказилган уй калитлари топширилганди. Айтганча, бу каби қурилишлар амалга оширилаётган манзилларда ички ишлар органлари ташаббуси билан видеокузатув камералари ўрнатиш, кўчаларни тунги чироқлар билан ёритиш, “Жамоатчилик назорати масканлари” барпо этишга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!