Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди
11 январь 2022 г 3 554 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 10 январдаги 5-3-0-F/22 сонли фармойиши билан вилоятдаги 299 та маҳаллада фаолият олиб борадиган ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланишди.
Лавозимга тайинланган ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланиб боришади.
Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдорлари ва уларга яратилган шарт-шароитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган тартибда белгиланган.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилади ва юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари Миллий кадрлар заҳирасига киритилади.
Вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!