Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда туманида 25 та маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг олдида турган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди
16 декабрь 2021 г 673 Комментарии: 0
Бугун мамлакатимизда аҳолининг ўзгалар кўмагига муҳтож қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бу борада маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жорий этилиб, аҳолининг турмуш тарзини ўзгартириш, уларнинг муаммоларини атрофлича ўрганиш ва ҳал этишда маҳаллабай ва хонадонбай иш олиб борилмоқда.
Президентимиз шу йилнинг 6 ноябрида ўз лавозимига киришишга бағишланган тантанали маросимда янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 7 та йўналишини белгилаб берар экан, унинг дастлабки йўналишида маҳалла тизимини ҳокимликлар билан боғлашга алоҳида эътибор қаратиб ўтди.
Мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида, жамият бошқарувининг таянч бўғини бўлган ислоҳотлар самараси бевосита акс этадиган маҳалла тизимини ҳокимликлар билан боғлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилди. Туманда ҳам 25 та маҳаллага 25 та ёш мутахассислар танлов асосида ҳоким ёрдамчиси лавозимига саралаб олинди.
Албатта, ҳоким ёрдамчиси гарданига юкланган вазифа анчагина масъулиятли. Агар у шу юкни кўтара олса, маҳаллаларда ҳаёт ўзгаради, одамларнинг рўзғорига қут-барака киради. Шундагина у аҳолига том маънода кўмакчига айланади.
Фориш туман ҳокимлигида тумандаги 25 та маҳаллалардан саралаб олинган ҳоким ёрдамчиларининг олдида турган вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят тижорат банклари раҳбарлари, тумандаги барча фуқаролар йиғинлари раислари, тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Йиғилишда ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича республикадан бириктирилган вакил республика “Узагросуғурта” раисининг ўринбосари Саидолим Насриддинов, Жиззах вилоят ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов, туман ҳокими Икром Матиевлар олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни омма онгига тезроқ етказишда ҳоким ёрдамчиларининг вазифаси, шунингдек, тегишли маҳалла ҳудудларида янги иш ўринларини яратиш, аҳолини боқимандалик кайфиятидан холос этиш, ўзини ўзи банд қилиш орқали турмуш тарзига янгича мазмун олиб кириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва бунинг натижасида камбағалликни қисқартиришга муваффақ бўладиган салоҳиятга эга бўлиши кераклиги ҳақида тушунчалар бериб ўтишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!