Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлиги таъминлаш ва ҳоким ёрдамчилари фаолияти қандай бўлаётганлиги бўйича маълумот берилди
24 январь 2022 г 1 680 Комментарии: 0
Маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлиги таъминлаш борасида ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолияти Жиззах вилоятида қандай бўлаётганлиги хусусида вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибият мудири Шахбоз Камалов вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда маълумот берди.
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, шунингдек маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш ва уларнинг яшаш шароитларини янада яхшилашга қаратилган чораларни амалга ошириш мақсадида 2021 йил 3 декабрда қабул қилинган ПФ-29 Фармон ҳамда ПҚ-31-сонли қарорга асосан ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари лавомизи жорий этилиши белгилаб берилди ҳамда Республика “Агробанк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси Рустам Ўктамович ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича вилоятига бириктирилди.
Мазкур қарорга асосан ҳудуддаги 299 та маҳаллаларга ўз касбининг устаси бўлган 632 нафар номзодлардан 299 нафари саралаб олинди ва ўз хизмат вазифаларига киришишди. Ушбу ҳоким ёрдамчиларининг 52 нафари вилоят ташкилотларида, 208 нафари шаҳар ва туманлар бўлимларида ҳамда 39 нафари тадбиркорлик соҳасида фаолият юритиб келган.Уларга меҳнат фаолиятини самарали ташкил этиш учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилди.
Ҳоким ёрдамчиларининг тажрибасини ошириш, аҳолига қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар етказиш, жорий этилаётган имтиёзлар тўғрисида тушунчаларга эга бўлиш юзасидан назарий ва амалий машғулотлар асосида бир қатор ўқув-семинарлар ташкил этилди ва семенар якунлари бўйича ўтказилди.
Шу билан бир қаторда ҳоким ёрдамчиси иш фаолиятида фойдаланиши учун китоб шаклидаги меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар тўплами ҳамда ҳар бир хонадонда фуқаро билан ўтказилган суҳбатни қайд этиши ва маҳалла тўғрисида маълумотлар базасига эга бўлиши учун “СЎРОВНОМА ДАФТАРИ” билан таъминланди.
2021 йил 24 декабрдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан ҳоким ёрдамчилари ишини мувофиқлаштириш учун вилоятда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудлардаги Марказлари ташкил этилмоқда.
Бугунги кунда ҳоким ёрдамчилари томонидан Республика вакиллари билан биргаликда маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини хонадонбай, жумладан аҳолининг бандлик даражасини оилаларнинг манбаларини томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжлари ўрганилмоқда.
Хусусан, вилоят бўйича 235 913 та хонадон мавжуд бўлиб, хозиргача 13 154 та(4,6 %) хонадонлар хатловдан ўтказилган.Ўрганилган хонадонларда истиқомат қилаётган 67 339 нафар аҳолининг 24 698 нафари вояга етмаганлар, 18 790 нафари доимий даромадга эга бўлганлар, 12 858 нафари меҳнатга лаёқатли ишсизлар ҳамда 10 993 нафари бошқа (пенсионерлар, туғруқ таътилидагилар ва ҳ.к.)ларни ташкил қилади.
Ижтимоий-иқтисодий ҳолатларидан келиб чиқиб, тоифаларга ажратилганда 3 299 таси намунали, 8 109 таси ўртахол ва
1 656 таси эҳтиёжманд хонадонлар гуруҳига кириши ва ушбу хонаданлардан 1 382 тасида ногиронлиги мавжуд аҳоли истиқомат қилиши маълум бўлди.
Бундан ташқари, ўзтказилган ўрганишларга кўра ахолининг
1 117 нафари касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқиш ҳамда
1 506 нафари тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида эканлиги аниқланди.
Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганларнинг
2 287 нафарида муаммолар мавжудлиги маълум бўлди. Жумладан, 272 тасида ер, 163 тасида бино, 106 тасида газ,
35 тасида йўл ва транспорт логистика, 29 тасида маҳсулотни сотишда, 77 тасида ҳом-ашёни етишмаслиги, 1 320 тасида маблғ етишмаслиги, 47 тасида электр,153 тасида сув (канализация),19 тасида лицензия (рухсатнома) олиш, 36 тасида солиқ ва 25 тасида бошқа масалаларни ташкил қилади. Ушбу муаммоларни хоким ёрдамчилари ҳамда тегишли масъул ташкилотлари билан биргаликда ҳал этиш чораси кўрилмоқда.
Шунингдек, ўрганилган 13 154 та хонадонларнинг қўшимча даромад манбалари ўрганилганда, 1 750 сотихлик иссиқхона, 18 825 бош йирик шохли қорамол, 22 024 бош майда шохли қорамол, 4 292 бош қуён, 33 011 бош парранда, 1 410 та асалари оиласи, 73 490 туб узум кўчатлари, 148 736 туб мевали дарахтзорлар, 36 тасида кичик ишлаб чиқариш цехлари ҳамда 3 382 тасида техника ва машиналар мавжудлиги аниқланди.
Вилоятдаги 299 та маҳаллалардан 49 таси (16,4 %) тажриба тариқасида намунали маҳаллага айлантириш мақсадида танлаб олинди ва ушбу маҳаллалар мисолида бошқа маҳаллаларни ҳам ривожлантириш йўлга қўйилади.
Бугунги кунда вилоятда 1 443,4 минг нафар доимий аҳоли мавжуд бўлиб, шундан меҳнат ресурслари 781,0 минг нафар, иш билан банд бўлганлар 552,5 минг нафар, шундан расмий секторда бандлар 222,6 минг нафар, норасмий секторда бандлар 292,1 минг нафар, хорижга ишлаш учун кетганлар сони 37,8 минг нафар. Ишсизлар сони 60,4 минг нафар, ишсизлик даражаси
9,9 фоизни ташкил этади.
Вилоятда 2022 йилда аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ҳамда меҳнат бозорига илк бор кириб келаётганлар учун жами 240,0 минг янги иш ўринлари ташкил этилади.
Жумладан,
Бундан ташқари,7,8 минг нафар ишсизларни меҳнат органлари йўлланмалари орқали бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштиришга кўмаклашилади.
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 6,2 минг нафар фуқарлар биринчи навбатда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га кирган ёшлар ва хотин-қизлар жалб қилинади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!