Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакор туманида раҳбарларнинг аҳоли билан сайёр қабули ўтказилди
21 июнь 2021 г 622 Комментарии: 0
Пахтакор туманида ташкил этилган сайёр қабулда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, вилоят ҳокимининг дин ва жамоат ишлари масалалари бўйича ўринбосари Латибжон Ахмаджонов, Пахтакор тумани ҳокими Бабаев Шукрулло, сектор раҳбарлари, вилоят ва туманнинг мутасадди ташкилотлари ва давлат идоралари раҳбарлари, маҳалла фаоллари, маҳаллалардан келган мурожаатчилар иштирок этишди.
Сайёр қабулда нафақат Пахтакорликлар, балки бошқа тумандан ҳам фуқаролар ўз мурожаатлари, муаммолари ва таклифлари билан қатнашдилар.
Фуқаролар томонидан билдирилган арзон уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер ажратиб бериш, кредит, интенсив боғ яратиш, комунал хизматлари, моддий ёрдам, бола пули, дори-дармон билан таъминлашда амалий кўмак бериш каби кўплаб масалаларда мурожаатлар билдирилди.
Мурожаатларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, айримларини ижобий ечими юзасидан ўрганишлар олиб борилиши ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Қабулда барча ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!