Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўл туманида раҳбарларнинг аҳоли билан сайёр қабули ва ёшлар учрашуви ўтказилди (видео)
22 май 2021 г 895 Комментарии: 0
Мирзачўл туманида раҳбарларнинг аҳоли билан сайёр қабули ва ёшлар учрашуви ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдували Мустанов, Халқ қабулхонаси мудири Узоқов Байрамбек ҳамда вилоят, корхона ташкилотлари раҳбарлари, Мирзачўл тумани ҳокими Шерзод Аҳмедов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман, корхона ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
Ўзбек-қозоқ маданият маркази залида ташкил этилган сайёр қабулда 115 га яқин фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун кредит олиш, йўлни таъмирлаш, газ таъминотини яхшилаш, уй-жойни таъмирлашда ва уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш, ичимлик суви билан таъминлаш, моддий ва тиббий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди.
Фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб уларга ҳуқуқий тушунчалар ва амалий ёрдам берилди. Жумладан бир нафар фуқарога шу ерни ўзида ногиронлик аравачаси топширилди.
Шунингдек, туман ёшларининг муаммоларини ўрганиш ва ёшлар томонидан билдирилган таклифлар ижросини таъминлаш, муоммолар ечимини топиш бўйича учрашув ўтказилди.
Учрашувда 42 нафар туман ёшларидан томонидан 29 та муаммолар ва таклифлар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ёшлар томонидан билдирилган муаммоларнинг 6 таси ўз жойида бартараф этилди ва 23 та мурожаат ижро учун муддат талаб этганлиги сабабли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, муоммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!