Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманида раҳбарларнинг аҳоли билан сайёр қабули ва ёшлар учрашуви ўтказилди
20 апрель 2021 г 1 257 Комментарии: 0
Ғаллаорол туманида раҳбарларнинг аҳоли билан сайёр қабули ва ёшлар учрашуви ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Латибжон Ахмаджонов, Халқ қабулхонаси мудири Узоқов Байрамбек ҳамда вилоят, корхона ташкилотлари раҳбарлари, Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолитдин Оқбоев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман, корхона ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
Туман молия бўлими мажлислар залида ташкил этилган сайёр қабулда 100 га яқин фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун кредит олиш, йўлни таъмирлаш, газ таъминотини яхшилаш, уй-жойни таъмирлашда ва уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш, ичимлик суви билан таъминлаш, моддий ва тиббий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди.
Фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб уларга ҳуқуқий тушунчалар ва амалий ёрдам берилди.
Шунингдек, Ғаллаорол тумани маданият марказида туман ёшларининг муаммоларини ўрганиш ва ёшлар томонидан билдирилган таклифлар ижросини таъминлаш, муоммолар ечимини топиш бўйича 150 нафар туман ёшлари иштирок этишди.
Учрашувда ёшлар томонидан 37 та муаммолар ва таклифлар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ёшлар томонидан билдирилган муаммоларнинг 26 таси ўз жойида бартараф этилди ва 11 та мурожаат ижро учун муддат талаб этганлиги сабабли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, муоммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!