» » Арнасой туманида ўтказилган вилоят ҳокимининг сайёр қабулидан аҳоли мамнун

Арнасой туманида ўтказилган вилоят ҳокимининг сайёр қабулидан аҳоли мамнун

14 ноябрь 2020 г 1 498 Комментарии: 0

Бугун вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг навбатдаги сайёр қабули Арнасой тумани Маданият марказида ўтказилди.

Унда Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  Жиззах  вилоятидаги  халқ қабулхонаси  мудири Байрамбек Узоқов, вилоят мутасаддилари ва Арнасой туман ҳокимлиги, ташкилот, корхоналар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда 61 нафар фуқаронинг 69 мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли вилоят туман муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Мазкур мурожаатларнинг аксарияти тадбиркорлик қилиш учун банк кредити, уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш ҳамда тўлов-контрактлари каби масалаларга оид бўлиб, кўпчилиги жойида ечимини топди.

Масалан, битта оилада 3 нафар ўғил-қизларнинг таҳсил олаётганлигини инобатга олиб Тошкент тиббиёт Академиясида таҳсил олаётган Саъдуллаева Холнисонинг контракт тўлови учун 4890000 сўм ҳамда Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олаётган Эргашева Кумушнинг контракт тўлови учун 3500000 сўм пул маблағлари тўлаб берилди.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик қилишга 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари инобатга олиниб тумандаги тижорат банклари томонидан 395 млн миқдорда кредит маблағларини ажратиш юзасидан сертификатлар берилди.

Сайёр қабул давомида 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 3 нафарининг ҳасса ва қўлтиқ таёққа эҳтиёжи борлиги аниқланиб, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан реабилитация воситалари ажратилди.

Моддий имконияти етмаётгани сабабли кўп йиллардан буён соғлигини тиклай олмаётган фуқароларнинг 4 нафарига даволаниш учун ордер олишда, ўзини-ўзи банд қилиш учун фуқароларнинг 2 нафарига тикув машиналари, 5 нафарига қандолат маҳсулотларини тайёрлаш учун печлар берилди ва аҳоли бандлигини таъминлашда 4 нафари туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлашиш учун аризалари олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!