Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига бағишланди
28 март 2022 г 725 Комментарии: 0
Фориш туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Сирожиддин Эшматов, Жиззах вилоят ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Саидов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Бегзод Тошпўлатов ва Фориш туман ҳокими Икром Матиевлар иштирокида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлашни янги босқичга кўтариш, камбағалликни қисқартиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишга тумандаги 25 та маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг маҳаллалардаги вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, молия, иқтисодиёт ва тижорат банклари раҳбарлари таклиф этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Сирожиддин Эшматов, Жиззах вилоят ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Саидов ва Фориш туман ҳокими Икром Матиевлар сўзга чиқиб, тумандаги 25 та маҳаллаларда вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, ёшлар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш, тадбиркорлик соҳасида кичик-кичик корхоналар ташкил этиш борасида батафсил сўз юритдилар .
Йиғилишда тумандаги 25 та маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларининг уч ойлик фаолияти таҳлил қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!