Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди
03 ноябрь 2020 г 2 844 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг тегишли буйруғига асосан Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига Рахмонқулов Акрам Худаёрович тайинланди.
Шунингдек, у бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг савдо-иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича жамоаатчилик асосида маслаҳатчиси ҳисобланади.
А.Раҳмонқулов 1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган бўлиб, Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Тайинловдан аввал 2019 йилдан буён Ўзбекистон экологик партияси вилоят партия ташкилоти ижроия қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!