» » Расмий. Нодирбек Раджапов Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари  этиб тайинланди

Расмий. Нодирбек Раджапов Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари  этиб тайинланди

11 октябрь 2019 г 4 516 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимининг 2019 йил 10 октябрдаги қарорига асосан Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари  этиб Раджапов Нодирбек Мухторович тайинланди. 

Н.Раджапов 1972 йилда Жиззах вилояти Зарбдор туманида туғилган. 1996 йиилда Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ўзоқ йиллар давомида банк соҳасида  турли хил лавозимларда фаолият олиб борган.

Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Нодирбек Раджапов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифати ишлаб келаётаганди.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Раджаповдан олдин, Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари  бўлган Ғанишер Абдукаримович Маматқулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 августдаги қарори билан Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланганди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!