Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси тайинланди
16 сентябрь 2019 г 3 243 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган навбатдаги идоравий йиғилишда вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчисини таништирди.
Жиззах вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси этиб, Абдуллаев Сарвар Убайдуллаевич тайинланди.
Абдуллаев Сарвар Убайдуллаевич
Сарвар Абдуллаев 1965 йилда Жиззах (ҳозирги Шароф Рашидов) туманида туғилган, 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги молия ва кредит.
С.Абдуллаев янги лавозимга тайинлангунга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш, ободонлаштириш ва нархларни шакллантириш тадбирларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!