Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқтисодиёт вазирига янги ўринбосар этиб тайинланди
15 август 2019 г 6 069 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 14 августдаги қарори билан Ғанишер Абдукаримович Маматқулов Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Ғанишер Маматқулов 2018 йилнинг апрель ойидан буён Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ғ.Маматқуловни янги лавозимга тайинлангани муносабати билан вилоят ҳокимлигида бирга ишлаган ҳамкасблари табриклашиб, келгусидаги фаолиятига муваффақият тилашди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!