» » Жиззахда ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга 57 миллион 750 минг сўм зарар етказилди

Жиззахда ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга 57 миллион 750 минг сўм зарар етказилди

01 август 2023 г 364 Комментарии: 0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими давлат инспекторлари ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири бўлиб ўтди.

Айдар-Арнасой кўллар тизими, Тузкон бўлими ҳудудида ўтказилган рейд давомида Арнасой тумани, “Бахтли” МФЙ, “Наврўз” қўрғонида яшовчи фуқаро Ш. М. томонидан саноатбоп ўлчамдан кичик бўлган жами 175 бош оқсила (судак) балиқлари ноқонуний равишда овланганлиги аниқланди. 

Қонун бузиши натижасида ҳайвонот дунёсига 57 миллион 750 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. 

Ашёвий далил сифатида ноқонуний равишда овланган балиқ маҳсулотлари ҳамда 1 дона “Прогресс” русумли қайиқ ва 1 дона “ЯМАҲА-30» русумли қайиқ моторлари олиб қўйилди.

Ушбу ҳолатда жиноят аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Жиззах вилоят прокуратурасига юборилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!