» » ФВВ ўринбосари – Жиззахда сайёр қабул ўтказди

ФВВ ўринбосари – Жиззахда сайёр қабул ўтказди

15 август 2023 г 333 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Х.Алибаев вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимида хизмат қилаётган ҳарбий ва техник хизматчилар, уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ўтказди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”лиги ҳақидаги тамойил асосида мунтазам равишда турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Шу каби оммавий сайёр қабуллар – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идоралар мансабдор шахслари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Жиззахда ўтган сайёр қабулда Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Х.Алибаев томонидан фуқароларнинг турли йўналишдаги 30 га яқин мурожаати тингланди. Баён этилган масалалар масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Асосий эътибор мурожаатларни ўз вақтида ҳал этишга қаратилиб, мутасадди раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилиб, ушбу топшириқларнинг ижроси назоратга олиниши таъкидланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!