Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят ҳокими ўринбосари Ғаллаорол туманида сайёр қабул ўтказди
02 декабрь 2019 г 1 616 Комментарии: 0
Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Ботир Тўхтамишев томонидан вилоятнинг Ғаллаорол туманида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулни Ғаллаорол тумани ҳокими Ж.Оқбоев очиб бериб, бугунги кундаги барча жабҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар самараси орқали катта ютуқларга эришаётганлигимиз, юрт тинчлиги, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги янада мустаҳкамланаётганлиги, бугунги кунимизга бўлган шукроналик ҳар бир фуқароларимиз юзидаги шодликларида намоён бўлаётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон Республикасида сайёр ва оммавий қабулларни ташкил этиш орқали жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қисқа муддатларда ва сифатли кўриб чиқиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканлиги, мурожаатларнинг ҳал этилишида давлат ва жамоатчилик бирдек масъуллиги, халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши, халқнинг давлат идоралари раҳбарларидан рози бўлишини таъминлаш давлатимиз раҳбари муҳтарам Ш.Мирзиёевнинг кундалик назоратида эканлиги яна бир бор таъкидлаб ўтди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Тўхтамишев сўзга чиқиб, давлат раҳбари томонидан халқ дарди ва муаммоларига биринчи галда эътибор қаратиш, халқнинг давлат идоралари ва уларнинг фаолиятидан рози бўлиши устувор вазифа қилиб белгилаб олинганлиги бежиз эмаслигини таъкидлади ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари фуқароларга сайёр қабулдан сўнг қўшимча қандай савол ва масалалари ёки келгусида мурожаатлари бўлган тақдирда кунниг исталган вақтида халқ билан мулоқот қилишга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!