Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зоминда тадбиркорлар билан учрашди
16 август 2023 г 485 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил август ойида мамалакатимиз тадбиркорлари билан ўтказиладиган очиқ мулоқотига тайёргарлик ва муҳим йўналишлар юзасидан Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.С.Мустанов раислигида Зомин тумани ҳокимлиги биносида барча вилоят ташкилотлари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирокида ZOOM платформаси орқали йиғилиш ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.
Хусусан, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар мисол тариқасида йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди.
Жумладан, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида Зомин туманида 44 нафар тадбиркорлик субъектларидан аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 43 тасига ҳоким ёрдамчиси томонидан ижобий тавсиянома тақдим этилган. Ижобий тавсия олган тадбиркорларнинг 42 таси 51 тадан кўп бўлган ишчи ўрни, 1 таси 101 тадан кўп бўлган ишчи ўрни яратиш таклифи билан мурожаат қилган. Мазкур лойиҳаларни ишга тушуриш орқали 2250 та ишчи ўрни яратилиши режалаштирилмоқда. Юқорида кўрсатилган 41 нафар тадбиркорлик субъектларининг 29 тасига Савдо саноат Палатаси томонидан сертификатлар тақдим этилган.
Йиғилиш давомида тадбир қатнашчилари бўлган фуқаролар ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Хусусан, Чилонзор маҳалласида яшовчи фуқаро А.Йўлдошев автомобилларга техник хизмат кўрсатиш учун 150 млн.сўм, Беруний маҳалласида истиқомад қилувчи Ў.Шарипова хусусий клиника ташкил қилиш учун 800 млн.сўм кредит ажратилишини сўраб мурожаат қилди.
Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро А.Отақулов нонвойчилик фаолиятини кенгайтириш мақсадида маҳалла ҳудудидаги ер майдони ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Келиб тушган таклиф ва муаммолар юзасидан тегишли ташкилот ва тижорат банкларига тезкор топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!