» » Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни аниқлаш ва уларнинг миллий базасини шакллантириш юзасидан йиғилиш ўтказилди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни аниқлаш ва уларнинг миллий базасини шакллантириш юзасидан йиғилиш ўтказилди

20 июль 2023 г 2 159 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Ж.Абруев ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов раҳбарлигида вилоят ҳокимлигида “Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни аниқлаш ва уларнинг миллий базасини шакллантириш масалалари юзасидан вилоят, шаҳар ва туманлар штаблари фаолияти бўйича” йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари иштирок этдилар.

Бўлиб ўтган йиғилишда ижтимоий ҳимояга мухтож шахсларни аниқлаш ва уларнинг миллий базасини шакллантириш мақсадида янги ташкил этилган xatlov.ihma.uz платформасига ҳудудлардаги олтиликлар (мфй раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин қизлар фаоли, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси ва патронаж хамшира) томонидан маълумотларни киритиш ва базани шакллантириш юзасидан тегишли мутахассислар иштирокида кенгайтирилган семинар ташкил этилиб, семинар иштирокчиларига тақдимот шаклида маълумот берилди ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!