» » Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

04 июль 2023 г 1 872 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Мавланова Наргиза Эшқўзиевна Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жорий йилнинг 1 июнь санасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил қилинган эди.

Вилоят ҳокимилигида бўлиб ўтган йиғилишда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев янги ташкил этилган бошқарма ҳақида маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Жамшид Aбруев агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғини таништириб, вазифалари ҳақида тушунча берди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!