» » Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

20 декабрь 2022 г 1 080 Комментарии: 0

Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан Назарқосимов Сарвар Инатиллаевич Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Вилоят Халқ таълими бошқармасида ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбаев бошқармага тайинланган янги раҳбар ҳақида маълумот бериб, жамоадошларига таништирди. Назарқосимов Сарвар Инатиллаевич 1979 йилда Шароф Рашидов туманида таваллуд топган. Жиззах Давлат педагогика институти бакалавр ва магистр ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Сарвар Назарқосимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Жиззах Давлат педагогика университетида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори лавозимида ишлаб келаётган эди. Эслатиб ўтамиз, вилоят Халқ таълими бошқармасининг олдинги раҳбари Дилфуза Садриддинова Халқ таълими вазирлигига ишга ўтди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!