Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Болалар масалалари бўйича Жиззах вилояти ҳудудий комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди
30 июль 2022 г 694 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимлигида Болалар масалалари бўйича Жиззах вилояти ҳудудий комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари А.Иброхимов олиб борди. Йиғилишда сўзга чиққан вилоят прокурори ўринбосари, комиссия аъзоси Т.Худойбердиев вилоятимиздаги вояга етмаганлар болаларнинг ҳуқуқлари қай даражада кафолатланганлиги бўйича атрофлича таҳлилий-танқидий гапириб ўтди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири, комиссия масъул котиби Н.Мавланова Балалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг Низоми билан комиссия аъзоларига таништириб ўтди.
Йиғилиш давомида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг орзу-истакларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида ташкил этилган “Меҳр дафтари” жамғармаси ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!