Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш-устувор вазифамиз мавзусида матбуот анжумани ўтказилди
24 ноябрь 2021 г 569 Комментарии: 0
Куни кеча Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйида вилоят Болалар масалалари бўйича вилоят комиссияси йиғилиши ва матбуот анжумани ўтказилди.
Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари раислигида ўтказилган ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги Фаромонида белгиланган вилоят комиссияси ҳамда Болаларни химоя қилиш масалалари котибияти, туман (шаҳар) Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбасининг вазифалари ҳамда жорий йилнинг шу даврига нисбатан амалга оширилган чора-тадбирлари танқидий кўриб чиқилди.
Комиссия ишида барча аъзоларнинг вазифалари нуқтаи назаридан вилоятда болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан кўриб чиқилди ҳамда келгусидаги вазифалар белгиланди.
Фармон асосида вилоятлар ҳокимларига — ҳудудларда болалар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайри ижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахсларни ўз вақтида турар жойлар билан таъминлаш;
Миллий гвардияга — болалар, айниқса ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида ватанпарварлик йўналишидаги маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказиш, болалар спорт турларини ривожлантириш ва уларни жалб этиш чораларини кўриш учун;
Болалар омбудсманига — болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ва тарбия колониялари фаолиятида бола ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш учун;
ички ишлар вазирлигига — болалар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайри ижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш учун;
соғлиқни сақлаш вазирлигига — спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилаётган болаларни ташхислаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш, устувор равишда болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун;
халқ таълими вазирлигига — ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, шунингдек, таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз қатнашмаётган болаларнинг ҳисобини юритиш, бундай ҳолатларни бартараф этиш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш чораларини кўриш, мазкур масалалар бўйича мунтазам равишда Болалар омбудсманига ахборот киритиш учун;
мактабгача таълим вазирлигига — мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама камол топишига муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олиш, оилага тарбияга олинган болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларига белгиланган имтиёзлар асосида таълим олишини ҳамда янги имтиёзлар яратилишини таъминлаш учун;
маданият вазирлигига — болаларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва кенгайтириш, уларнинг индивидуал хусусиятларини ривожлантириш, салоҳиятини ошириш ва истеъдодини тўла намоён этиш чораларини кўриш учун;
туризм ва спорт вазирлигига — болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча минтақаларда, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спорти объектлари тармоғини кенгайтириш орқали болалар спортини янада ривожлантириш учун;
бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига — болаларни, айниқса олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ҳамда касб эгаллаш истагини билдирган умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик юкланган.
Йиғилиш сўнгида журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахблорот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!