Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда жиноятчиликни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?
15 декабрь 2018 г 3 424 Комментарии: 0
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Жиззах давлат педагогика институти биносида “Жиззах вилоятида ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишнинг долзарб масалалари ва келгусидаги вазифалар” мавзусидаги амалий анжумани ўтказилди.
Йиғилишда йил давомида бажарилган ишлар танқидий таҳлил этилди. Жумладан, Зафаробод, Пахтакор, Зомин туманларида ишлар самарадорлигини янада ошириш зарурлиги маърузачилар томонидан таъкидлаб ўтилди.
Анжуманда вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Тўхтамишев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Д.Худайшукуров, Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят Суд раиси Э.Ходжақулов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия вилоят Н-сонли ҳарбий қисм командирининг ўринбосари Ж.Бозоров, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухтарова, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Т.Пардаев ва бошқа тегишли идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари, иштирок этди.
Йиғилишдан кейин анжуманнинг иккинчи қисмида туман (шаҳар)дан келган раҳбар ходимлар, идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида 2019 йилда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган иш режа лойиҳаси ишлаб чиқилди ва умумлаштирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!