» » Зарбдор туманида Тадбиркорлар жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Зарбдор туманида Тадбиркорлар жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

29 ноябрь 2019 г 1 858 Комментарии: 0

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш,тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 октябрьдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида"ги 848-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур фармон ва қарорга кўра кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш,  тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш, Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига даҳл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш - Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши(кейинги ўринларда - Кенгаш)нинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Тадбиркорлар, уларни қийнаётган муаммолар, уларга ечим топиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун яқинда Қабулхона ҳамда Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Қабулхона ва Кенгаш тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда қийнаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан муҳим, жумладан:

  • ёш тадбиркорлар ўз иш фаолиятларини тўлиқ қувватда бошлашга муайян муддатлар ажратиш ва бу муддат мобайнида солиқ имтиёзларини қўллаш;
  • Қабулхона ва Кенгаш қошида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича йўналтирувчи ўқув марказлар ташкил этиш;
  • тижорат банкларнинг кириш қисми ва мижозлар кутиш хоналарида мавжуд кредитлар, кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида маълумотлар акс этган кунлик янгиланиб борувчи замонавий электрон стендларни ўрнатиш бўйича тавсиявий қарорларни қабул қилди.  

Йиғилишда шунингдек, имтиёзли кредитларнинг берилиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида жамғармалар томонидан Қабулхона ва Кенгашга кредит ресурслари ажратилганлиги, қолдиқ сумма ҳамда кредит олувчилар, уларнинг фаолияти ҳақида маълумот берилишини таъминлашга эришиш кераклиги масаласи ҳам таъкидлаб ўтилди.

Юқоридаги қарорлар ижросини таъминлаш бўйича мутасадди ташкилотлар ва ваколатли органларга таклифлар киритилди.

Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини давом эттиради ҳамда тадбиркорлардан бўладиган ҳар қандай таҳлилий ва танқидий таклифларни кўриб чиқишга тайёр.


Ф.Муродов, Зарбдор туманидаги Ўзбекистон

Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар

          мурожаатларини кўриб чиқиш кабулхонаси мудири

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!