Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ДЎСТЛИК ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
28 октябрь 2019 г 3 223 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 октябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Дўстлик тумани ҳокими ҳамда Дўстлик туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг тегишли қўшма қарорига асосан Дўстлик туманидаги Бош вазир қабулхонаси ҳузурида фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан иборат Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.
Ушбу қўшма қарорига кўра Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши тўғрисида низом ҳамда Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши таркиби тасдиқланди:
1.Тадбиркорлар кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади;
2.Тадбиркорлар кенгаши ўз фаолиятини мазкур қарор билан тасдиқланган намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва Дўстлик туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири ва Дўстлик тумани ҳокими билан биргаликда тасдиқланган низом асосида амалга оширади;
3.Тадбиркорлар кенгаши аъзолигига, фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакиллари қабул қилинди.
Қуйидагилар Тадбиркорлар кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
—кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига ҳамда ваколатли давлат органларига тақдим этиш;
—кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш;
—тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича Агентлик, жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тизимли алоқаларни йўлга қўйиш;
—тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш шулар жумласидан.
Дўстлик туманидаги Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини
кўриб чиқиш қабулхонаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!