» » Вакил аралашгач тадбиркорга бир кунда ер майдони ажратилди

Вакил аралашгач тадбиркорга бир кунда ер майдони ажратилди

21 ноябрь 2019 г 1 815 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан Жиззах шаҳридаги “Аfrosiyob savdo markazi” МЧЖ раҳбари С.Каримовнинг жамиятга ер ажратиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Зафаробод туман ҳокимлиги томонидан тайёрланганлиги, бироқ вилоят ҳокимлиги томонидан бир неча ойдан буён тасдиқланиши пайсалга солинаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, “Аfrosiyob savdo markazi” МЧЖ раҳбари С.Каримовнинг мурожаатига асосан Зафаробод туман ҳокими томонидан 27.03.2019 йилда жамиятга Зафаробод туман, Чимқўрғон ҚФЙ, Чимқўрғон массивидан экотуризмни ривожлантириш ҳамда экологик боғ барпо этиш учун жами
10 гектар яйлов ер майдони ажратиб бериш тўғрисида 259-сонли қарор қабул қилинган бўлиб, қарорнинг 8-бандида қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралиши белгиланган.

Ушбу қарор, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкаларини ажратиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясига кўриб чиқиш ва тасдиқлаб бериш учун туман ҳокимлигининг 01.04.2019 йилдаги 01-231-сонли хати орқали юборилган.

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкаларини ажратиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясининг йиғилиш баёни билан Зафаробод туман ҳокимининг 27.03.2019 йилдаги 259-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси ва бошқа меъёрий хужжатлар талаблари асосида қабул қилинганлиги қайд этилиб, туман ҳокимининг қарорини тасдиқлаш вилоят ҳокимлигидан сўралиши тўғрисида қарор қабул қилиниб, комиссия раиси ўринбосари, аъзолари ва котиби томонидан тасдиқланган.

Бироқ, масъул ходимларнинг ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёки ўзига аён бўлган бошқа манфаатларда ёндошишлари натижасида мазкур йиғилиш баёни кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш учун вилоят ҳокимига киритилмасдан, вилоят ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлик қилаётган котибиятда сақланиб келинган.

Энг ачинарлиси, ушбу йиғилиш баёнига 23.05.2019 йилга қадар ҳам йиғилиш қачон ўтказилганлиги тўғрисида сана ва тартиб рақам қайд этилмасдан сусткашликка йўл қўйилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан, Девон томонидан Жиззах вилоят ҳокимлигига қонун хужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилгандан сўнг, 1 кун муддат ичида “Аfrosiyob savdo markazi”МЧЖга ер майдони ажратиб берилишига эришилди.

Асил Эргашев - Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари

ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича

вакил девони етакчи инспектори

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!