» » Жиззахда Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Жиззахда Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

30 апрель 2022 г 603 Комментарии: 0

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмасида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда кун тартибидаги 1-масала юзасидан Жамоат фонди раҳбари Р.Қандахаровнинг 2021 йил давомида Фонд томонидан амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг, комиссия аъзолари Жамоат фондининг 2022 молия йили учун маблағларни тақсимлаш ҳамда Давлат ижтимоий буюртмаси муҳокама қилдилар.

Жамоат фонди томонидан Давлат грантлари 2-турига старт бериш ва 2022 йил 1-турга ННТлар томонидан келиб тушган лойиҳаларни комиссия иштирокида очиш ҳамда ишчи гуруҳга тақдим этиш таклифини билдирди. Комиссия аъзолари бир овоздан ушбу таклифлар қўллаб-қувватланди.

Йиғилиш давомида Жамоат комиссияси аъзолари томонидан бир қанча таклифлар билдирилди. Шунингдек, Давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмалари ажратилиши бўйича келгусида бажариладиган ишлар келишиб олиниб зарур қарорлар қабул қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!