» » Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 34-сессиясида ўнта масала муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 34-сессиясида ўнта масала муҳокама қилинди

26 март 2022 г 668 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.

Дастлаб депутатлар “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги масалани муҳокама қилдилар. Маълумки, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови 2022 йилнинг май ойида ўтказилади. Навбатдаги сайловда вилоят бўйича 299 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланиши зарур.  

Шу сабабли май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссиясининг таркиби ва фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бўйича сайлов бюллетени намунаси тасдиқланди.

Сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси аъзолари жойларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳар комиссияларига амалий ёрдам кўрсатиши, сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш, зарурат бўлганда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шундан  сўнг депутатлар вилоятда мактабгача таълим бошқармаси фаолияти тўғрисида ҳисоботни эшитдилар. Кун тартибидаги “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси бўйича вилоят Ахборот-кутубхона марказининг раҳбарининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилаёган ишлар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарор ижроси ҳамда Жиззах вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” давлат муассасаси фаолияти тўғрисида ҳамда Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг фаолияти тўғрисида, Вилоятда транспорт соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин, Янгиобод, Фориш, Мирзачўл туманларининг чегарадош ҳудудларида чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилаш тўғрисидаги масалалар сессия иши давомида кенг муҳокама қилинди.

Шундан сўнг Кенгаш аъзолари вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш ҳақидаги ҳамда вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш масаласини тасдиқладилар.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!