Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси ўтказилди (фото)
10 февраль 2022 г 898 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг ўттиз учинчи сессияси ўтказилди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Сессияда тўртта масала кўрилди.
Эътиборлиси, Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг ўттиз учинчи сессияси Жиззах вилояти телеканали орқали жонли тарзда эфирда намойиш этилди.
Сессияда дастлаб,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 сонли Фармонининг ижросини таъминлаш тўғрисида вилоят ҳокими ўринбосарлари ва гуруҳ раҳбарларнинг ҳисобатлари тингланди.
Шундан сўнг, Кадастр агентлиги ҳудудий бошқармасида соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши ҳолати, аҳолини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш масалалари кўрилди.
Сессияда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз учинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!