» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн олтинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн олтинчи сессияси ўтказилди

30 декабрь 2020 г 1 703 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошқариб борди.

Дастлаб сессияда, Молия бош бошқармаси бошлиғи Шавкат Дарвишев “Вилоят маҳаллий бюджетининг 2020 йилга кутилаётган  ижроси ва  2021 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Шунданг сўнг, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси тўғрисида Бош Вазирининг Жиззах вилоятидаги қабулхонаси мудири Абдубоқи Ғозибеков, “Янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2021 йил вилоят Дастурини тасдиқлаш тўғрисида” вилоят Бандлик бош бошқармаси  бошлиғи Тохиржон Абдуназаров ҳамда  Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида вилоят Кенгаши раиси Эргаш Салиевлар сўзга чиқишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!