Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн учунчи сессиясида қандай масалалар кўриб чиқилди?
07 ноябрь 2020 г 1 086 Комментарии: 0
Бугун Жиззах вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн учунчи сессияси ўтказилди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошқариб борди.
Дастлаб сессияда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ивожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан вилоят секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб, атрофлича муҳокама этилди.
Шунингдек, сессия кун тартибидан вилоятидаги жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд раисларининг 2020 йил тўққиз ойи давомида фаолияти якунлари ҳақидаги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини ишчи гуруҳ томонидан шаҳар ва туманларда бажарилишини ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлари ҳамда "Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлашга киритилган номзодларни кўриб чиқиш каби бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!