» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бешинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бешинчи сессияси ўтказилди

29 апрель 2020 г 1 744 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 29 апрель куни Жиззах вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 5-сессияси ўтказилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 5-сессиясида вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Сессияда депутатлар 3 та масалани кўриб чиқдилар. Сессияни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.

Дастлаб, вилоятда секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш тўғрисида 4 та сектор раҳбари ахбороти тингланди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 29/1-86-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган Евроосиё иқтисодий иттифоқига интеграцияси тўғрисида таклифлари ҳамда ушбу масалага оид бошқа маълумотларни кўриб чиқиш тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, сессия якунида вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ўткир Рахмонов маълумот берди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!