» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тўртинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тўртинчи сессияси ўтказилди

19 апрель 2020 г 1 419 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 18 апрель куни Жиззах вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 4-сессияси ўтказилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 4-сессиясида вилоят Кенгаши депутатлари вилоят, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Сессияда депутатлар 3 та масалани кўриб чиқдилар. Сессияни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ҳамда вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 1-сектор раҳбари Эргаш Салиев,

3-сектор раҳбари Ғайрат Қодиров ҳамда 4-сектор раҳбари Юнус Насимджоновлар ахборот беришди.

Шунингдек, Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг 2020 йил бошидаги эркин қолдиқ ҳамда чораклар давомида шаклланадиган қўшимча манба маблағларини ҳаражатларга йўналтириш ҳамда Жиззах вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджети даромадларининг ажратмалар меъёрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони ижроси юзасидан вилоятдаги тадбиркорлик субъектларининг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғини тўлашни фоиз ҳисобланмаган ҳолда 6 ой муддатга кечиктириш тўғрисидаги масалалар кўрилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки сессия карантин қоидаларига қатъий риоя қилган холда, кириш қисмида барча сессия иштирокчилари дизенфекция қилиниб, масофа сақлаган холда ўтиришди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!