Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг иккинчи сессиясида қандай масалалар кўрилди? (видео)
04 февраль 2020 г 2 029 Комментарии: 0
Бугун Жиззах вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2-сессияси ўтказилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2-сессиясида вилоят Кенгаши депутатлари вилоят, шаҳар туман ҳокимлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Сессияда депутатлар 10 та масалани кўриб чиқдилар.
Дастлаб, вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда мурожаатномасида белгилаб берилган долзарб вазифалар ҳамда вилоятнинг 2019 йилги ижтимоий – иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг мухим устувор йўналишлари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, сессияда вилоят прокуратураси органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мухофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2019 йил мобайнидаги фаолияти, вилоят Ички ишлар бошқармасининг вилоят ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, вилоятидаги жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд раисларининг 2019 йил якунлари ҳақидаги ахбороти, вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларининг аҳволи, қонун ҳужжатларини тарқатиш ҳамда ижрочиларга етказиш, унинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш ишлари бўйича 2019 йил мобайнида амалга оширилган ишлар, вилоятдаги олий таълим муассасаларида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги устувор вазифалар ҳамда вилоятимизда қишлоқ хўжалиги, айниқса суғориладиган экин ерларини ажратиш, улардан фойдаланиш аҳволи ва бу борадаги долзарб вазифалар хусусида сўз борди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилот раҳбарларини лавозимга тасдиқлаш, халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов коммисияси таркибига ўзгартириш киритиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!