Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг ўттиз биринчи сессияси ўтказилди
30 декабрь 2021 г 682 Комментарии: 0
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.
Сессияда дастлаб, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси раиси А. Ихтиёров маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг, Жиззах вилоятининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида вилоят Молия бошқармаси бошлиғи А.Рахматуллаев, вилоятда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича белгиланган минимал миқдорларни тасдиқлаш тўғрисида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Ташпўлатов, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижалари ҳақида вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Мусанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида вилоят ҳокимлиги ижро назорати бўлими бошлиғи Л.Ёқубов сўзга чиқишди.
Сессия кун тартибида Жиззах вилояти аҳолисини ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича манзилли дастур тўғрисида “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ директори З.Мамарасулов, вилоятда тижорат асосида йўловчилар ташиш хизматини кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахслар томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишида кўриладиган зарар миқдорини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаш тўғрисида вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи И.Боқиев, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялар таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова ҳамда вилоят прокуратурасининг 2021 йил 2 декабрдаги “Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан” тақдимномаси тўғрисида ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатларини моддий ва маънавий рағбатлантириш тўғрисида халқ депутатлари вилоят Кенгаши Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси раиси Н.Пардаевлар ахборот беришди.
Сессияда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!