Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда секторлар фаолияти сарҳисоб қилинди
09 декабрь 2022 г 620 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлигида 2022 йилнинг 9 ойида секторлар фаолиятида амалга оширилган ишларнинг сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Секторлар фаолиятини баҳолашда самарадорлик кўрсаткичларига алоҳида эътибор қаратилиб, амалга оширилган ишлар тегишли индикаторлар орқали холисона таҳлил қилинди.
— Жорий йилнинг биринчи ярмидан бошлаб шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янгича тартиби ишлаб чиқилди, бунинг учун вилоят ҳокими биринчи ўринбосари раҳбарлигида ишчи гуруҳи ташкил этилди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах филиали раҳбари Эркин Холбўтаев. — Ушбу ишчи гуруҳи сектор раҳбарлари олиб бораётган ишларни, шахсий ташаббусларини маҳаллаларга чиққан ҳолда ўрганиб, ўн баллик тизим асосида баҳолаб бормоқда ҳамда умумий рейтингни шакллантириляпти.
Ҳисобот йиғилишида паст натижага эришган секторларда халқ билан янада яқинлашиш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламини тадбиркорликка йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларига яқиндан ёрдам бериш, очиқлик ва ошкоралик тамойилига амал қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!