Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мониторинг, таҳлил, очиқ мулоқот ва услубий кўмак – секторлар фаолият самарадорлигини оширишнинг муҳим омиллари
15 июнь 2021 г 863 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ҳамда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда, туман (шаҳар) 3-сектор раҳбарлари ва котиблари иштирокида “Секторлар фаолиятини самарали ташкил этишнинг услубий асослари ҳамда рейтинг тизимидаги индикаторлар мазмун-моҳияти” мавзусида семинар ўтказилди.
Ўтказилган тадбирларда секторлар фаолиятини баҳолашда фойдаланилаётган 13 та индикаторлар, уларни ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотларни шакллантириш механизми, Агентлик филиали кўмагида секторлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харита” ларида белгилаб олинган чора-тадбирларни ижроси, шунингдек вилоятда жорий этилган “Наманган тажрибаси” асосида “маҳаллабай”ишлаш механизмлари натижадорлиги муҳокама қилинди.
Шунингдек, Агентлик томонидан ишлаб чиқилган “Туман (шаҳар) сектор раҳбарларини фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича услубий қўлланма” юзасидан батафил тушунтиришлар берилди ҳамда сектор раҳбари томонидан ўз фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ёритиб берилди. Хусусан, туман (шаҳар) секторлари штаби фаолиятини барча ишларни кунлик, ҳафталик ва ойлик режалар асосида самарали ташкиллаштириш, “Йўл харита”ларида қайд қилинган масалалар бўйича сектор штаби аъзоларининг маҳалла фаоллари билан бирга уйма-уй юрган ҳолда аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этилиши даражасига кўра маҳалла, туман, вилоят, республика даражаларига ажратиш, уларнинг ижросини таъминлашда бевосита вилоят штаби билан узвий алоқада ишлаш зарурлиги таъкидланди.
Семинар давомида сектор раҳбарларини малакасини ошириш платформаси (ilm.argos.uz) қулайликлари, тизимдан фойдаланиш тартиби хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.
Семинарда рейтинг тизими таркибидаги зарурий индикаторларнинг шаклланиш манбалари, механизми, даврийлиги, масъул ташкилотлар ҳамда бевосита сектор котиблари томонидан saxovat.argos.uz тизимига киритилаётганмаълумотларнинг хаққонийлиги, тўлиқ ва ўз вақтида киритилишида учраётган муаммоларни бартараф этиш, ишларни тизимли равишда ташкиллаштирган ҳолда янада жадаллаштириш юзасидан таклифлар берилди ва иштирокчилар фикр-мулоҳазалари тингланди.
Семинар сўнгида секторлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, рейтинг кўрсаткичларини шакллантириш механизми юзасидан иштирокчилар ўртасида сўровнома ўтказилди.
Агентлик филиали ва вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан келгусида бу каби тадбирларни даврий равишда ўтказиш, бевосита жойларга чиққан ҳолда сектор раҳбарлари фаолиятини мониторинг қилиб бориш, аҳоли муаммоларни ҳал этишда сектор штаблари ишини самарали йўлга қўйиш бўйича сектор раҳбарларига доимий услубий кўмаклашиб боришга келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Жиззах вилояти филиали
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!