» » Жиззахда бир нафар шифокорга ўртача қанча аҳоли тўғри келиши айтилди

Жиззахда бир нафар шифокорга ўртача қанча аҳоли тўғри келиши айтилди

19 август 2023 г 222 Комментарии: 0

Бир нафар шифокорга қанча аҳоли тўғри келиши ҳақида маълумот берилди.

2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда бир нафар шифокорга ўртача 358 нафар аҳоли тўғри келади.

Жиззах вилоятида бў кўрсатгич  485 нафарни ташкил қилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳудудлар бўйича бир шифокорга тўғри келадиган ўртача аҳоли сони энг кўп Сурхондарё вилоятида қайд этилган – 558 нафар.

Ундан кейинги ўринлардан бир шифокорга тўғри келадиган ўртача аҳоли сони мос равишда 529 нафар ҳамда 497 нафар бўлган Қашқадарё вилояти ва Наманган вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

Тошкент вилояти – 457 нафар;

Сирдарё вилояти – 450 нафар

Фарғона вилояти – 444 нафар

Андижон вилояти – 402 нафар

Қорақалпоғистон Р. – 365 нафар

Самарқанд вилояти – 362 нафар

Хоразм вилояти – 349 нафар

Навоий вилояти – 333 нафар

Бухоро вилояти – 307 нафар

Тошкент шаҳри – 123 нафар

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!