Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Фориштумангаз” корхонаси ходимлари куз-қиш мавсумига пухта тараддуд кўришмоқда
22 август 2023 г 386 Комментарии: 0
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 2023 йил 11 август куни Бухоро шаҳрида ўтказилган видеоселектор йиғилишида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан зарур топшириқларни берар экан, жумладан, шундай деди. “Яна бир бор такрорлайман.
Бир икки ойдан сўнг куз-қиш мавсуми бошланади. Уни беталофат ўтказиш, энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини кафолатли етказиб бериш бўйича ишларни ҳозирданоқ бошлаш зарур”.
“Фориштумангаз” филиали жамоаси давлатимиз раҳбарининг ана шу талабини тўғри англаб 2023 – 2024 куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини бошлаб юборишган. Корхона жамоаси 7149 та табиий газ ва 9459 та суюлтирилган газ истеъмолчиларига хизмат кўрсатади. Шунингдек, туманда 35 та ижтимоий соҳа объектларига ҳам табиий газ етказиб беришади.
2023 – 2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш давомида 4100 метр табиий газ тармоқлари ва 216 та газ тақсимлаш пунктларини жорий ва мукаммал таъмирлашни ўз олдиларига асосий мақсад қилиб қўйган. Бунинг учун 6 нафар мутахассисдан иборат 2 та таъмирлаш бригадалари ташкил этилган. Уларга 1 та махсус техника ва 2 та автомашина ажратилган. Жамоа аъзолари куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини изчиллик билан олиб боришмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!