Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 20 августдан бошлаб ишчи гуруҳлар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини ташкил этади ва ўрганади
20 август 2020 г 3 352 Комментарии: 0
1-ишчи гуруҳи - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Солиев раҳбарлигида Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида;
2-ишчи гуруҳи - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Ш. Абдураззоқов раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ишларни амалга оширади.
Ишчи гуруҳларнинг асосий вазифаси этиб жорий йил 17 июль куни президент ҳузурида ва 17 август куни бош вазир раҳбарлигида республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни жойларда самарали ижросини ташкил этиш деб белгиланди.
17 та вазирлик ва идоралар вакилларидан ташкил топган Ишчи гуруҳлар томонидан 20 августдан бошлаб тасдиқланган жадвал бўйича ҳудудларга чиққан 8- та йўналиш кесимида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилади ва амалий ёрдам кўрсатилади.
Хусусан, кўп квартирали уйларни ва ижтимоий соҳа объектларини ҳамда иссиқлик, ичимлик сув, электр энергияси, табиий газ таъминоти тизимларини мавсумга тайёрлаш, аҳолига кўмир, суюлтирилган газ етказиб бериш, озиқ-овқат таъминоти захираларини яратиш каби муҳим масалалар ўрганилади ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш ишлари ташкил этилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!