Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 4 фоизлик қўшимча грант учун Жиззахда 924 нафар хотин-қизга тавсиянома берилди
20 июль 2020 г 1 207 Комментарии: 0
19 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева 4 фоизлик қўшимча грант учун тавсиянома олган хотин-қизлар сонини маълум қилди.
Вазирлик расмийсининг таъкидлашича, 10 июлга қадар 32 минг 98 нафар хотин-қизлар тавсиянома олиш мақсадида ҳудудий туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига мурожаат қилган. Мурожаат қилган хотин-қизларнинг 22 минг 900 нафарининг ҳужжатлари жойлардаги Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда қабул қилиб олинган.
«9 минг 197 нафар мурожаатга ишчи гуруҳлар томонидан шу куннинг ўзида оғзаки тушунтиришлар берилган. 4 минг 272 нафар хотин-қиз томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар белгиланган мезонларга тўғри келмагани учун уларга рад этилиш асослари кўрсатилган хулосалар юборилган», дея маълумот берди Саодат Боймирзаева.
Қайд этилишича, 18 минг 628 нафар хотин-қизга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан тегишли тартибда тавсияномалар берилган.
Ҳудудлар кесимида:
Тавсиянома олган хотин-қизлар рўйхати 17 июль куни Давлат тест марказига тақдим этилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!