» » Ғаллаорол тумани  ҳокимлигида этика ва коррупцияга қарши умумий ва махсус ўқув машғулотлари ўтказилди

Ғаллаорол тумани  ҳокимлигида этика ва коррупцияга қарши умумий ва махсус ўқув машғулотлари ўтказилди

23 август 2023 г 485 Комментарии: 0

Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши  ички назорат шўъбасининг жорий йилга мўлжаллаб тузилган ҳокимлик ходимларини  умумий ва махсус ўқитиш режасига асосан Ғаллаорол тумани  ҳокимлигида этика ва коррупцияга қарши умумий ва махсус ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотлари давомида туман ҳокимлиги ходимларига коррупция қонунчилиги, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солиш, коррупциявий харакатлар тўғрисида хабар бериш, коррупциявий ҳатти-харакатлар учун интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик, ходимларнинг хизматдаги хулқ-атворининг асосий тамойиллар ва қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик мавзуларида маъруза қилинди.

Ходимларнинг коррупцияга қарши  талаб ва таомилларидан хабардорлиги мониторинг тартибда текширилиб коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатларнинг ижросига  масъул бўлган ходимлар билан вилоят ҳокимининг 2022 йил 16 июндаги  306-3-0-Q/22-сонли қарори билан тасдиқланган вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туман ҳокимликларида ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом, контрагентларни текширишга оид Йўриқнома ва бошқа коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали омалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли фармони ва  2022 йил 14 июндаги  “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сонли фармонлари ўрганиб чиқилиб, якка тартибда ўтказилган суҳбатлар жараёнида  амалиётга татбиқ этиш бўйича тушинтириш ва тавсиялар берилган.

Ўқув машғулотлари якуни бўйича ходимларнинг коррупцияга қарши талаблар ва тартиб таомилларидан хабардорлиги бўйича танлов асосида  4 нафар ходимнинг билим ва кўникмалари тест орқали текширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!