Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ёшлар ва хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммолар юзасидан ўқув семинари ўтказилди
25 август 2023 г 317 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар "Ишга марҳамат" моно марказида Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси, Асакабанк Жиззах вилоят филиали, Жиззах шаҳар "Ишга марҳамат" моно маркази ходимлари томонидан моно марказда тақсил олаётган ёшлар ва хотин қизларга "Тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммолари" юзасидан ўқув семинарлари ўтказилди.
Мазкур ўқув семинарларида Палата "Бизнесга ўқитиш" бўлими ходими М.Ортиқова ҳамда Асакабанк Жиззах вилоят филиали ходими А.Донишевлар томонидан тадбиркорларнинг тадбикорлик фаолиятида кредит ва субсидиялар олишда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича қисқача тушунчалар берилди. Шунингдек, семинарда семинар қатнашчилари томонидан берилган саволларга масъул ходимлар томонидан батафсил жавоб берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!