» » Жиззахда «E-auksion» электрон савдо платформаси бўйича ўқув семинари ўтказилди

Жиззахда «E-auksion» электрон савдо платформаси бўйича ўқув семинари ўтказилди

08 май 2023 г 283 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ўқув залида “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК масъул ходимлар, давлат ижрочилари ва масъул ходимлари иштирокида ўқув семинари машғулоти ўтказилди.

Семинар машғулотида савдо платформаси масъул ходими томонидан Ижро ҳужжатлари бўйича объектларни электрон онлайн-аукционга чиқариш ва сотишнинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан тақдимот намоиш қилинди.

«E-auksion» электрон савдо платформаси бўйича ўқув семинари ўтказилди

Машғулот давомида амалиётда учраётган муаммолар ўртага ташланиб, қизғин мухокамага айланиб кетди.

Семинар машғулоти якунида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн аукционда сотувга қўйиш жараёнида учраётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш ҳамда мол-мулк уни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобидан аукцион ғолибига қарзларсиз ва тақиқлардан ечилган ҳолда топширишга келишиб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!