Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Замонавий иссиқхона аукционга қўйилди
29 июнь 2022 г 981 Комментарии: 0
Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувида Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 23.05.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Г.Ж” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи давлат фойдасига 61.974.612 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 04.06.2022 йилда бўлим иш юритувга келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 23,86-моддаларига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиб қарздор “Г.Ж” МЧЖга ижро ҳужжатининг ижросини 15 кунлик ихтиёрий муддат ичида ижросини таъминлаши учун юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Г.Ж” МЧЖга берилган 15 кунлик ихтиёрий муддатда ижро ҳужжатининг ижросини таъминламаганлиги сабабли қарздорга тегишли бўлган замонавий иссиқхона биноси хатловга олиниб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 27-июлдаги ПҚ-3149-сонли қарори билан тасдиқланган “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси орқали сотиш чоралари кўрилаётганлиги ҳақида огоҳлантирилган. Шунда қарздор “Г.Ж” МЧЖ томонидан 61.974.612 сўм давлат божи ва 15 кунлик ихтиёрий муддатда ижро ҳужжатининг ижросини таъминламаганлиги сабабли 3.098.730 сўм ижро йиғими ундирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!