Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ишни судга қадар юритиш
20 ноябрь 2018 г 2 654 Комментарии: 0
Яқинда таълим масканида суриштирувни ташкил этиш фанидан "Ишни судга қадар юритиш ва шакллари” мавзусида икки босқичда очиқ дарс ташкил этилди.
Ўтилган мавзуни такрорлаш босқичида ўқувчилар икки гуруҳга бўлиниб уларнинг билими кроссворд, тезкор савол-жавоблар орқали баҳоланди. Янги мавзу маъруза шаклида баён этилиб, слайдлар ёрдамида тушунтирилди.
Дарсни мустаҳкамлаш босқичида ўқитувчининг амалиёти давомида бўлган воқеа- ҳодисалардан мавзуга доир мисоллар келтирилди. Ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди. 22 йиллик амалий тажрибага эга мутахассис, майор Тўлқин Қодиров ўқувчиларни дарсга янада қизиқиши ва фаоллигини оширишга ёрдам берди. Очиқ дарс иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Гулрўх Давронова,
республика Ички ишлар вазирлиги
Жиззах Академик лицейининг бўлим бошлиғи.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!