Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстликда Жамоатчилик ва депутатлик назорати амалга оширилди
26 август 2023 г 633 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлар гуруҳи Дўстлик туманида бўлишди.
Улар жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Фарғона вилоятида ҳамда 10-11 август кунлари Бухоро вилоятида инвестицияларни жалб этиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг туманда бажаралиши устидан жамоатчилик ва депутатлик назоратини амалга оширишди.
Депутатлар Манас маҳалласидаги ишсиз аҳолига 0.25 гектардан ажратиб берилган узумчилик дала майдони билан танишди.
Шунингдек, мева-сабзавотчилик кластери - "SEVEN HILLS AGRO JZ" МЧЖ, “Уммон фазилати” ОК билан танишиб, улар фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча ер ажратиш билан боғлиқ масалалар билдирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!